«Толибон» Афғонистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига хотин-қизларни киритишни тақиқлади
Фото: Reuters
«Толибон» Афғонистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига хотин-қизларни киритишни тақиқлади.
Тегишли буйруқ Афғонистон муваққат ҳукумати — «Толибон» Олий таълим вазирлиги томонидан берилган. Унда барча хусусий олий ўқув юртлари ва бошқа таълим муассасаларига қизларнинг кириш имтиҳонларига киришига йўл қўймаслик бўйича буйруқ берилган. Манбада ҳужжат расмий эканлиги қайд этилган.
Аввалроқ, Афғонистондаги 35 га яқин университет аёллар учун таълим олиш тақиқлангани сабабли ёпилиши ҳақида хабар берилган эди. Афғонистон касаба уюшмаларидан бирининг вакилига кўра, «Толибон»нинг тегишли қароридан сўнг мамлакатдаги иқтисодий муаммолар жуда кескинлашган.
Афғонистон ҳукумати аёлларни таълим олиш ва ишлаш учун барча имкониятлардан маҳрум қилди, шунингдек, уларнинг жамоат жойларида ҳамроҳсиз ҳаракатланишини чеклади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг