Токио-2020: Райхона Қодирова ҳам курашни тўхтатди
Токиода давом этаётган XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари чорак финал босқичидаги сўнгги вакилимиз ҳам ўз чиқишини якунлади.
Аёллар ўртасида-60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Райхона Қодирова ярим финал остонасида Беатриз Феррейрага имкониятни бой берди.
Шу тариқа Олимпия ўйинлари дастуридаги аёллар боксида илк бора уч нафар вакиласи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси дебютда совриндор бўлиш имкониятни қўлдан чиқарди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг