Тўйда портлаш. 63 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Кобул шаҳрида тўй пайтида содир этилган портлаш оқибатида камида 63 киши ҳалок бўлди, 180дан ортиқ инсон жароҳатланди, деб хабар берди ОАВ.

Маълумотларга кўра, пойтахтда бўлиб ўтаётган тўйда камида минг киши иштирок этаётган эди. Полициянинг хабарида айтилишича, қўпорувчилик ҳаракати террорчи-ҳудкуш томонидан амалга оширилган. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бу ҳақда "Рейтерс" хабар қилди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг