Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас — “Ўзбекгидроэнерго” АЖ

13:14 22 Июнь 2022 Жамият
785 0

Архив сурат

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўпаланг" сув омбори тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мазкур воқеа юзасидан расмий маълумот берди. 

"Ҳозирда "Тўпаланг" сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан.

Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Айни пайтда ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишонмасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз" дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер