Тоғ чанғиси: спортчиларимиз Қирғизистондаги халқаро мусобақада муваффақиятли қатнашмоқда
Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйичи халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби терма жамоалар ўзаро баҳс олиб бориб боришяпти.
Беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилларимиз ҳар бир йўналишда шоҳсупага кўтарилишмоқда.
Жумладан, Пхёнчхан-2018 ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев гигант-слалом дастурида биринчи ўринни эгаллади. Арман Гаюпов ва Валерия Ковалёва эса шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг