ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: ТИВ
2023 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси, Ўзбекистон — Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш имкониятларига баҳо берилди.
Олий ва юқори даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди. Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг