ТИВ: Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланмаган
Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва бошқа мамлакатимиздаги бошқа давлатлар фуқароларига мурожаат қилди.
“Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди. Ўзбекистон ҳудудига киришга қўйилган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли.
Шу билан бирга, давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди”, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг