TikTok Россиядаги фаолиятини тўхтатди
Фото: Lenta.ru
Хитойнинг ТикТок ижтимоий тармоғи Россиядаги фаолиятини тўхтатаётганини маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Компания Россия ҳудудида ижтимоий тармоқда янги контент тарқатишни ва жонли эфирларни ўтказишга вақтинча тақиқ қўйилганини билдирди. Ташкилот бу чекловни Россиянинг жаҳон ҳамжамиятидаги халқаро ҳуқуқни бузишга оид ҳаракатларига нисбатан жавоб сифатида изоҳлади.
«Бизнинг энг муҳим вазифамиз ходимларимиз ва фойдаланувчиларимиз хавфсизлиги ҳисобланади. Шунингдек, Россиядаги ҳозирги вазият ва ушбу мамлакатда тарқалаётган сохта янгиликларнинг миқдори ошиб бораётгани нуқтаи назаридан, бу мамлакат ҳудудида жонли эфирни ва тармоғимизга янги контент жойлаштиришни тўхтатиб қўйишдан бошқа иложимиз йўқ. Аммо бу чеклов бошқа давлатлардаги хизматларимиз сифатига таъсир қилмайди», — дея вазиятга изоҳ берди ташкилот расмийлари.
Аввалроқ, 4 март куни Россияда Фаcэбоок ижтимоий тармоғи блокланган эди. Шундан сўнг Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус операция ўтказилаётгани ҳақидаги ишончсиз материаллар тарқалгани сабабли мамлакат ҳудудида Тwиттеръга кириш ҳам чекланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг