«Tik-Tok» салкам 13 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди
Фото: Архив сурат
«Tik-Tok» Буюк Британиянинг маълумотларни назорат қилувчи ташкилоти томонидан болалар шахсий ҳаётини ҳимоя қилмагани учун 12,7 миллион фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди.
«Tik-Tok» маъмурияти ҳисоб қайдномасини яратиш учун минимал ёш сифатида 13 ёшни белгилаганига қарамай, ушбу ёшдаги кўпчилик болалар ижтимоий тармоққа кира олганлиги бунга сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
«Tik-Tok» маъмурияти ушбу ҳолатда жарима миқдори бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Бунда, иш қайта кўриб чиқилиб, якуний қарор билан жарима миқдорига аниқлик киритилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг