Соғлиқни сақлаш вазири Facebook‘да расмий саҳифасини очди
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасига эга бўлди.
"Ассалому алайкум, азиз Юртдошлар! Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дард-у ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир.
Сиз билан доимий мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида Сизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида facebook ижтимоий тармоғида ўз шахсий саҳифамни очдим", дейилади вазирнинг баёнотида.
Вазир ўз саҳифаси орқали тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни биргаликда муҳокама қилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Facebook‘даги расмий саҳифасини очганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг