Тиббиёт соҳасидаги ОТМларни халқаро ТОП-1000 таликка киришига эришиш режалаштирилмоқда

14:28 20 Декабрь 2023 Жамият
343 0

“Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра:

Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси стандартларини барча 11 та олий тиббий таълим ва 74 та тиббий техникумларда жорий этиш;

Халқаро стандартларга мувофиқ бўлган (аккредитациядан ўтган) профессионал ва олий тиббий таълим дастурларини 10 фоиздан 50 фоизга етказиш;

Тиббиёт ходимларини малака ошириш билан қамраб олиш кўрсаткичини 25 фоиздан 50 фоизга етказиш;

8 та олий тиббий таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган ТОП мингталикка киритилишига эришиш;

Илмий тадқиқот лабораториялар улушини 20 фоиздан 37 фоизга, фундаментал илмий тадқиқот ишларини 100 фоизга етказиш таклиф этилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер