Тиббиёт муассасларидаги раҳбар ходимлар учун қисқа муддатли мутахассислик ўқув курслари йўлга қўйилади
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида 1 ноябрдан қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Адлия вазирлиги берган маълумотларга кўра, бу республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларинининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Маълумот учун, ўқув курслари соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув (Healthcare Administration) йўналиши бўйича олиб борилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг