Тиббиёт бўйича Нобель мукофотига бу йил қайси ихтиро лойиқ кўрилди?
2023 йилги Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология бўйича совриндорлари номи маълум бўлди.
Улардан бири венгриялик Каталин Карико бўлса, иккинчичи америкалик Дрю Вайсмандир. Ҳар икки тадқиқотчи — АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари.
Уларнинг молекуляр биология соҳасидаги изланишлари коронавирусга қарши «Модерна» ва «БиоНТеч/Пфизер», яъни мРНК вакциналарининг яратилишига ёрдам берди.
Натижада ушбу кашфиёт Нобель мукофоти учун асос бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг