Тиббиёт: бир вақтнинг ўзида учта жигар трансплантацияси бажарилди

17:59 24 Февраль 2025 Жамият
212 0

Миллий тиббиёт марказида муваффақиятли амалга оширилаётган ноёб мураккаб ва юқори даражадаги операциялар мамлакатимиз тиббиётининг тобора ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Яқинда Марказда яна бир ноёб ютуққа эришилди. Гап шундаки, Марказнинг малакали трансплантологлари ва Ҳиндистоннинг Шинон компанияси шифокори Др. Вивик бошчилигида бир пайтнинг ўзида уч нафар беморда жигар трансплантацияси операцияси муваффақиятли бажарилди.

Параллел тарзда ўтказилган ушбу жарроҳлик амалиётлари тиббиёт марказининг юқори малакали мутахассислар жамоаси, замонавий тиббий технологиялар ва яхши ташкил этилган операцион тизимининг натижасидир. Бу муваффақият беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини тиклашда муҳим аҳамият касб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер