Тиббий мажмуа янги бинода иш бошлади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон туманидаги «Қўнжи» маҳалласида тиббий мажмуа фойдаланишга топширилди. Унинг таркибида оилавий поликлиника, шифохона ва тез ёрдам шохобчаси фаолият юритмоқда.
— Поликлиникамиз биноси 1965 йилда қурилган эди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тоҳиржон Зокиров. — Эндиликда туманнинг Хакан қишлоғи ҳудудидаги 19 маҳаллада истиқомат қилувчи 60 минг нафардан зиёд аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати янада ортади. Турли хасталикларни эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, тез ёрдам хизматидан фойдаланиш баробарида катта қулайлик яратилди.

5 млрд. 450 миллион сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган ушбу мажмуада терапевт, хирург, стоматолог, УЗИ ва бошқа йўналишлар бўйича 60 нафардан ортиқ шифокор ҳамда ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, 30 нафар беморнинг ётиб даволаниши учун зарур шароитлар яратилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг