Тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дорилар фош бўлди

19:40 22 Декабрь 2023 Жамият
829 0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор ходимлари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИБ ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар, Бектемир  туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Шарқ” ЙПХ масканида тезкор кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли, автоулов тўхтатилиб, автоуловда йўловчи сифатида келаётган фуқаро Юсуповни танасига боғлаб қўйилган пакет ичида 100 дона “Тропикамид” ва 336 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Фуқаро Юсуповнинг кўрсатмасига асосан ушбу дори воситалари фуқаро Мадалиевга тегишли бўлганлиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро Мадалиев бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автоулов “Шарқ” ЙПХ масканига кириб келганида тўхтатилиб, ёнидаги буюмлари текширилганда, эгинидаги ички кийими ичидан 54 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 100 дона “Тропикамид”  336 дона “Лирика” ҳамда 54 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер