Тест синови учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди

07:12 23 Апрель 2022 Жамият
1530 0

Фото: Архив сурат

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 14 майдаги қарорига кўра тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди:

— тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;

— ногиронлиги бўлган шахслар;

— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар («Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).

Президентнинг 2022 йил 20 апрелдаги Фармони билан қуйидаги 2 тоифадаги абитуриентлар ҳам тест синови учун тўловдан озод этилди:

— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;

— «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар.

Эндиликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур 2 тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер