Террорчиларнинг кириб келиши туфайли Кашмирда алоқа ва интернет узилиб қолган
Фото: AP
Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир иттифоқи ҳудудида террорчилик гуруҳининг кириб келиши сабабли алоқа ва интернет хизматлари узилиб қолган.
Бу ҳақда NDTV телеканали армия вакилларига таяниб хабар бермоқда.
«Ҳукумат манбаларига кўра, тахминан олти кишидан иборат гуруҳ Покистондан ушбу ҳудудга кириб олишга муваффақ бўлган. Юзага келган отишма натижасида бир аскар яраланган, айтилмоқда», дейилади телеканалда.
Террорчиларга қарши операция 30 соатдан кўпроқ давом этмоқда. Катта ҳудуд қуршаб олинган ва қўшимча кучлар жалб қилинган. Босқинчилар таъқиб қилиш бўйича операция давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг