Термиздаги таълим марказида 7 тилни биладиган талабалар таҳсил олмоқда

09:47 27 Май 2021 Жамият
580 0

Жорий йилнинг 24-26 май кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонларининг форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари М.Ш.Коргар, шу мамлакатнинг юртимиздаги элчихонаси вакиллари ва ишбилармонлар бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан мамлакатимизнинг Афғонистондаги элчиси Ё.Шодмонов, Ўзбекистон Республикасининг ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Арзиев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов иштирок этдилар.

Юқори даражадаги раҳбарлардан иборат делегация марказда таҳсил олаётган талабалар билан учрашиб, яратилган шароитлар билан танишди.

Марказда таҳсил олаётган талабаларнинг айниқса тил ўрганишига эътибор қаратилаётганлиги, улар орасида форс, пушту, дарий, ҳинд, ўзбек, рус ва инглиз тилларини биладиган талабалар борлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг, делегация ҳамда Марказ ходимлари иштирокида анжуман ўтказилиб, Марказ фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусан ўқув машғулотларини бир сменада ташкил қилиш, талабаларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ўқув машғулотларидан кейин турли хил фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер