Термиз шаҳар транспорт прокурори темирйўлчиларни уйида мажбурий меҳнатга жалб қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Транспорт прокуратураси вазиятга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда бир йилда 3 марта интизомий жавобгарликка тортилган Термиз шаҳар транспорт прокурори темирйўлчиларни ўз уйида мажбурий меҳнатга жалб қилгани ва транспорт прокуратураси биносини таъмирлашдан кейин қолган қурилиш материалларидан фойдалангани ҳақида маълумотлар тарқалди. Транспорт прокуратураси вазиятга изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, қурилиш материаллари 11 декабрь куни Термиз шаҳар транспорт прокуратурасига ўтказилган ва ҳозирда омборхонада сақланмоқда. Прокурорнинг уйи кўздан кечирилганда, қурилиш материаллари топилмаган. Унинг уйида ҳеч қандай ишчи меҳнатга жалб қилинмагани ҳам маълум бўлди. Тарқалган суратда прокурорнинг уйи эмас, балки қурилиш ишлари олиб борилган Термиз шаҳридаги транспорт прокуратураси биноси акс этган, дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқармада прокурор фаолиятидаги камчиликлар учун уч марта эмас, бир марта интизомий жавобгарликка тортилгани қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг