Термиз шаҳрига Покистондан 320 тонна картошка импорт қилинди

10:00 03 Апрель 2020 Жамият
1464 0

“Акобир Фазлиддин” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси афғонистонлик тадбиркор Акобир Аслиддин бир неча йилдан буён Термиз шаҳрида ўз бизнес фаолиятини юритиб келмоқда. Хорижий тадбиркор томонидан Покистонда етиштирилган 320 тонна картошка олиб келиниб, Термиз шаҳридаги бозорларда савдога чиқарилди.

Тадбиркорнинг айтишича, 320 тонна картошка маҳсулоти Покистондан қўшни Афғонистон давлати ҳудудидаги дарё портига, у ердан Термиз дарё порти орқали ташиб келгунча бир килограмм картошка таннархи 5 минг 400 сўмни ташкил этган. Аммо аҳолига қулайлик яратиш мақсадида унинг ҳар бир килограмми 4 минг сўмдан сотувга чиқарилмоқда.

Термиз шаҳар ҳокими И. Худойбердиев таъкидлашича, Термиз шаҳрида қиш ва баҳор мавсуми учун жамғарилган картошка захираси мавжуд. Импорт қилинган маҳсулот карантин шароитида танқсиликнинг олдини олишга хизмат қилади.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер