Теннис: Тошкентда халқаро мусобақа ўтказилади
Шу йилнинг 28 — 31 май кунлари Тошкент стол тенниси бўйича “WTT Youth contender” таснифидаги халқаро мусобақага мезбонлик қилади.
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизматидан хабар беришларича, мазкур турнирда 16 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ ёш стол теннисчи ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Беллашувлар муҳташам “Ҳумо арена” мажмуасида ўтказилади. Дастурга кўра, спортчилар U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида иштирок этишади.
Мазкур нуфузли турнирда қатнашадиган ёш атлетларимиз ҳозирда ўз мураббийлари билан сўнгги машғулотларини ўтказишмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг