Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади

19:46 08 Апрель 2026 Дунё
716 0

Сешанба (7 апрель) якунларига кўра, Telegram мессенжери маъмурияти 100,7 мингдан ортиқ гуруҳ ва каналларни блоклади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

«Бундан олдинги кўрсаткич 17 март куни 100 мингдан ошган эди», — дейилади хабарда.

Жорий йил бошидан буён Telegram қарийб 12 миллион гуруҳ ва канални блоклаган. Улардан:

154,798 мингтаси — жинсий мазмундаги материалларни тарқатгани учун;

53,939 мингтаси — зўравонликка чақириқлар ва террорчилик тарғиботи учун ёпилган.

2025 йил давомида мессенжер жамоаси 44 миллиондан ортиқ жамоани блоклаган эди — бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан қарийб 2,7 баравар юқоридир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер