Технологиялар ривожи 85 миллион кишини ишсиз қолдириши мумкин
Янги технологиялар ривожи 85 миллион иш ўрнини жаҳон бозоридан сиқиб чиқариши мумкин.
Бу ҳақда Бутунжаҳон иқтисодий форумининг (БИФ) «Иш ўринлари келажаги - 2020» тадқиқотида қайд этилган.
Унда таъкидланишича, 2025 йилга келиб 85 миллион иш ўрни жаҳон бозорини тарк этиши мумкин. Бироқ уларнинг ўрнига одамлар, машиналар ва алгоритмларнинг ўзаро таъсири нуқтаи назаридан янги технологик шароитларга кўпроқ мослаштирилган 97 миллион янги жойлар келади.
Ҳужжатда айтилишича, янги иш ўринлари сонининг кўпайишига қарамай, ўсиш суръати пасайишда давом этади.
Маълумотларга қараганда, тадқиқот доирасида дунёнинг 26 мамлакатидан жалб этилган иш берувчилар билан суҳбат ўтказилган.
Унга кўра, суҳбат давомида иш берувчиларнинг 43 фоизи 2025 йилга келиб иш ўринлари сонини 43 фоизга қисқартиришни, яна 41 фоизи маълум бир вазифалар учун пудратчилардан фойдаланишни кенгайтиришни ва фақатгина 34 фоиз иш берувчилар ходимлар сонини ошириш ниятида эканлигини билдирган.
Аввалроқ, БИФ жаҳон компанияларининг атиги 50 фоиздан камроғи масофадан туриб ишлашга тўлиқ ўтишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг