Теҳронда Ўзбекистон-Эрон савдо уйи очилди

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Эрон Ислом Республикасига ташрифи доирасида бугун Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон-Эрон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Можтаб Хосровтаж иштирок этиб, мазкур савдо уйи ва доимий фаолият юритувчи Ўзбекистон маҳсулотлари шоу-руми ўз ишини бошлаганини англатувчи тасмаларни кесиб берди. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ва икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди.
Савдо уйи “Uzsanoatexport” ташқи савдо акциядорлик жамияти ва Эроннинг “FawakehСompany” компаниялари томонидан яратилди.
Вазир Жамшид Ходжаев таъкидлаганидек, савдо уйининг асосий вазифаси Эрон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларини кенг миқёсда илгари суришдир.
Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг