ТДЮУ стипендияси жорий этилди

13:08 28 Август 2020 Иқтисодиёт
1195 0

Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети талабалари ҳамда университет қошидаги академик лицей ўқувчилари учун стипендия ва таълим грантлари ажратилади. Бу ҳақда университетнинг Тошкент давлат юридик университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими "Халқ сўзи"га маълум қилди.

Таъкидланишича, эндиликда талаба ва ўқувчилар йиллик стипендия ёки тўлов-шартнома пулининг 50 фоизини қоплаш имконини берадиган грант соҳибига айланиши мумкин. Хўш, бунинг шарти қандай?

Аввало, номзодлар аъло баҳоларга ўқиши ва чет тилини пухта билиши, шунингдек, Ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлиши керак. Танлов жараёнида уларнинг ижодий, ижтимоий ва интеллектуал танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳам инобатга олинади. 

Стипендия ва грантлар учун танлов икки босқичда ўтказилади. Талабгорларнинг ҳужжатлари махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.  

Танлов ҳақидаги маълумотлар университетнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бериб борилади. 

Ғолиблар рўйхатини республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер