ТАТУ талабалари — “Youth mobile” танлови ғолиби

10:47 04 Июнь 2019 Жамият
1265 0

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талаба-ёшлар ўртасида мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган “Youth Mobile” танловида ТАТУ талабалари ғолибликни қўлга киритишди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Университетнинг Компютер инжиниринги факультети талабаси Сайёра Раҳимова 1-ўринга муносиб, деб топилди ва 12.500.000 сўм пул мукофотига эга бўлди. Шу факультет ўқитувчиси Зарнигор Файзуллаева эса 2-ўринни эгаллаб, 4.000.000 сўм мукофоти билан тақдирланди.

Танловнинг финал босқичида талабаларнинг 10 та ишланмаси намойиш этилди. Энг яхши мобиль иловалар “Google Play” ва “AppStore” онлайн-дўконларига жойлаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер