Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларга расмий мурожаат йўллади

16:36 15 Ноябрь 2023 Жамият
349 0

Ижтимоий тармоқларда “Жорий йилнинг 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон ҳудудида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди”, деган хабарлар тарқалди. Натижада Қозоғистон ҳудудида ишлаб юрган ўзбекистонликлар ўртасида турли тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календарь кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриши мумкин эмас.

Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган Ўзбекистон фуқаролари 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, иш берувчи уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддатга ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер