Ташқи ишлар вазирлигида Беларус ва Қирғизистон Элчилари билан учрашувлар бўлди
2023 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикаси ҳамда Қирғиз Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Леонид Маринич ва Муса Жаманбаев билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Савдо-иқтисодий, ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, ташкилий ва мазмуний жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг