Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Қирғизистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мусо Жаманбаевни қабул қилди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Қирғиз Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мусо Жаманбаевни қабул қилди.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки мамлакат ўртасидаги самарали ҳамкорлик ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Икки мамлакат Президентларининг учрашувлари ва музокаралари якунида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Турли даражадаги бўлажак мулоқотларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб мавзулари юзасидан фикр алмашилди.
Саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Томонларнинг парламентлараро, минтақалараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга тайёрлиги қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг