“Tashkent Modernism“ сайёҳлик мобил иловаси ишга туширилди
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бу илова Тошкент модернизмининг 21 та иншоотини ягона онлайн йўлакка бирлаштирди.
Фойдаланувчи 1964–1994 йиллар мобайнида яратилган Тошкент меъморий ёдгорликлари билан танишиш мумкин бўлади. Илова фойдаланувчи турган жойдан бошлаб энг мақбул маршрутни тузиб беради.
“Tashkent Modernism“ иловаси бепул, у GooglePlay ва AppStoreда мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг