Тарихий воқеа: ер остида илк марта футбол ўйналди
8 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида тарихда илк маротаба ер остида футбол ўйналди. Бу ҳақда «Чемпионат.com» интернет-нашри хабар берди.
Воқеа шаҳарнинг «Международная» метро бекатида, 65 метр чуқурликда юз берди. Унда Петербург метрополитени раҳбарияти ва Россия терма жамоаси мухлислари иштирок этишди. Ўйин тез орада старт оладиган жаҳон чемпионатига бағишланди ва унда мухлислар 8:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу баҳс «Футбол табиатнинг тўртта унсурида» лойиҳасининг биринчи босқичи бўлди. Лойиҳанинг мақсади — футболни ерда, ҳавода, сувда ва ер остида ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб бериш, серқирралигини намойиш қилишдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг