Танишини тунаган шахс фош бўлди

00:13 21 Август 2022 Жамият
621 0

Фуқаро Х.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 июль куни номаълум шахс П.Маҳмуд кўчасида жойлашган ошхонада умумий овқатланиш хонасидаги стол устида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик «inoi» русумли уяли телефон аппарати ҳамда эгнида шимининг чўнтагидан 200 АҚШ доллар пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ЖҚГ ходимлар томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида, жабрланувчи Х.Х.нинг 200 АҚШ доллар пуллари бўлмаганлиги, унинг олдида фақатгина «инои» русумли телефон аппарати бўлганлиги ва ушбу телефон аппаратини П.Маҳмуд кўчасида жойлашган ошхонада биргаликда спиртлик ичимлик истеъмол қилган таниши С.Ш. Х.Х.нинг маст ҳолда ухлаб қолганлигидан фойдаланиб олиб кетганлиги аниқланиб, жабрланувчи Х.Х.га тегишли «инои» русумли телефон аппарати далилий ашё сифатида олинган.

Гумонланувчи С.Ш. процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер