Таниқли ўзбек пианиночиси Бехзод Абдураимов машҳур Луврда концерт берди

14:04 25 Февраль 2023 Маданият
796 0

Ўзбек ижрочисининг юқори техник маҳорати барчада илиқ таассурот қолдирди. Ўзбекистоннинг таниқли пианиночиси Бехзод Абдураимов Париждаги машҳур Лувр музейида концерт берди.

Концерт Луврда давом этаётган «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» кўргазмаси доирасида ташкил этилди.

Ушбу маданий дастур Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ўтказилди.

Концертда Бехзод Абдураимов Роберт Шуманнинг «Kreisleriana opus 16», Дилором Саидаминованинг «Қадимги Бухоро деворлари», Модест Мусоргскийнинг «Кўргазмадаги расмлар» асарларини маҳорат билан ижро этди.

Эслатиб ўтамиз, Бехзод Абдураимов 2009 йилда Лондон халқаро пианиночилар танлови лауреати бўлган. Шунингдек, у Мариинский театри симфоник оркестри, Мюнхен филармоник оркестри, Лейпсиг Гевандхаус оркестри, Франкфурт радиоси симфоник оркестри, Бирмингем симфоник оркестри ҳамда бошқа кўплаб ансамбллари концертларида иштирок этган.

Ўзбек ижрочисининг юқори техник маҳорати барчада илиқ таассурот қолдирди. Мусиқий санъат кечасига келган томошабинлар Бехзод Абдураимовнинг юксак маҳоратини эътироф этиш баробарида Ўзбекистонда мусиқа санъатини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер