Таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон Фарғонага йўл олди
Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази томонидан вилоятлар бўйлаб Кинокарвон сафарлари давом этмоқда.
11 — 16 апрель кунлари киноижодкорлар Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларига ижодий сафар қилади.
Дастурга кўра, ҳудудларда актёр ва актрисалар билан ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ва Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган янги бадиий фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.
Жумладан, Марғилон шаҳар ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Қўштепа, Олтиариқ ва Тошлоқ туманларида учрашувлар ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг