Таниқли эпидемиолог Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини юқори баҳолади
Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг эпидемияга қарши кураш бўйича махсус комиссияси раҳбари, академик Чжун Наншан Россия коронавирусига қарши вакцинасини юқори баҳолади.
Бу ҳақда Россиянинг Хитойдаги элчихонаси баёнотига асосланиб «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, эпидемиолог Россияни ушбу препаратни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни тугаши билан ҳам табриклади.
Шунингдек, у вакцинанинг хавфсизлигига ишонч билдирди ва клиник синовлар муваффақиятли якунланишига умид билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг