Таниқли бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Султонали Раҳматов 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва бастакорлик соҳасида фаолият юритди ҳамда ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилди.
Раҳматовнинг «Ўзбекистон», «Менинг Ўзбекистоним», «Ассалом Ўзбекистон» каби куйлари нафақат телевидение орқали, балки расмий тантаналар, байрам саҳналари ва халқ орасида ҳам тинмай янграб келган.
«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси Султонали Раҳматовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг