Талабаларнинг бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотлар ташкил этилади

13:06 23 Декабрь 2020 Ҳужжатлар
1291 0

“Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.

Марказ агросаноат мажмуида “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ахборот тизимининг юритилиши учун масъул ташкилот сифатида фаолият кўрсатади.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда, интеграциялашган ягона ахборот тизимига агросаноат ва озиқ-овқат соҳасига оид маълумотларни тақдим этиш қоидаларини белгилаш ваколати берилди.

2021 йил 1 майга қадар йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.

Тошкент аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотлар ташкил этилади.

Шунингдек, 2021 йилда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини республика ҳудудларига жорий этиш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер