Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди
Фото: «Халқ сўзи»
Қонунчиликка кўра, олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
— ҳарбий хизматни ўташ учун;
— саломатлигини тиклаш учун;
— ҳомиладорлик ва туғиш учун;
— болаларни парвариш қилиш учун;
— оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
Талабага академик таътил берилиши уни ОТМдан четлаштириш деб ҳисобланмайди.
Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг