Талабалар Сенат фаолияти билан танишдилар
Парламент юқори палатаси аъзолари мунтазам равишда ёшлар билан учрашиб, уларнинг қизиқишлари, мақсадлари, Сенат фаолиятидаги янгиликлар юзасидан мулоқот ўтказиб келмоқда.
Хусусан, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Тошкент гуманитар фанлар университети талабалари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида талабаларга Сенатнинг асосий фаолият йўналишлари, парламент юқори палатасининг ваколатлари, қонун ижодкорлиги жараёнлари ҳамда қабул қилинган қонунлар ижроси устидан парламент назоратининг айрим жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, долзарб қонунларни қабул қилиш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш ва ижро ҳокимияти органларининг ҳисобдорлигини ошириш парламент фаолиятининг устувор вазифалари экани таъкидланди.
Учрашув якунида талабалар Сенат қўмиталари ва девони фаолияти, шунингдек, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг