Такрорий сайлов уюшқоқлик билан бўлиб ўтмоқда
Оролбўйидаги 8-Оқманғит сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига такрорий овоз бериш уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
-Тасарруфимиздаги 72 та сайлов участкаларида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзодлар учун такрорий овоз берилмоқда,-дейди мазкур округ сайлов комиссияси раиси Икром Мнажов.-Барча қулай шароитлар яратилган участкаларда рўйхатдаги 126 минг 241 сайловчидан соат 14.00 гача 51 мингдан кўпи овоз берди.
Нукус тумани 12-Узункўл сайлов округига қарашли 371-сайлов участкасида жами 2082 сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда туман Кенгаши депутатлигига икки нафардан номзодлар учун такрорий овоз бермоқда. Участка сайлов комиссияси раиси Қурбоной Қидирниязованинг таъкидлашича, 22 ногиронлиги бўлган шахсга ҳамда кекса ёшдаги сайловчига жойида овоз бериш ишлари ташкил этилган.
Сайлов участкаларида такрорий овоз бериш давом этмоқда.
Ҳидоят АҲМЕДОВ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг