Такия ва Кунчиқишда “Янги Ўзбекистон қиёфаси” шаклланади
Президент қарори билан тасдиқланган “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури доирасида Сурхондарё вилоятида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Мазкур дастур асосида вилоятнинг 3 та туманида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман”, 35 та маҳалласида эса “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” концепциялари жорий этилади. Қизириқ туманидаги Такия ва Кунчиқиш маҳаллалари ҳам ушбу дастурга киритилган.

Маҳаллаларда йўл ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратиш бўйича манзилли лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида бўлиб, Такия ва Кунчиқиш маҳаллаларида янги лойиҳалар қурилишига старт берди ҳамда дастур доирасидаги ишлар ижроси бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берди.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг