“Тахтлар ўйини” сериалини интернетда кўчириб олишда эҳтиёт бўлинг

10:36 05 Апрель 2019 Жамият
1162 0

Хакерлар “Тахтлар ўйини” сериалидан ўзларининг зарарли дастурларини тарқатишда тез-тез “қалқон” сифатида фойдаланишади.

Шунинг учун “Касперский лабораторияси” ходимлари “Тахтлар ўйини” сериалини интернетда кўчириб олиш ва онлайн режимда томоша қилишда эҳтиёт бўлишни тавсия қилишди. Сабаби телешоу эпизодларида зарарли дастурлар яширилган, деб хабар берди Inc.

Хакерлар сериаллар ичида энг кўп айнан “Тахтлар ўйини”дан фойдаланишади. Бу ҳақда дунёдаги энг машҳур 31 та телешоу устида олиб борилган тадқиқотлардан сўнг маълум бўлди.

2018 йилда интернетдаги зарарланган қароқчи(пират) контентнинг 17 фоизи айнан мазкур сериал “ҳиссаси”га тўғри келган. “Тахтлар ўйини” номи остида 33 хил хатар ва зарарли дастурларнинг 505 хил оиласи яширилгани аниқланган.

22 минг фойдаланувчи ушбу сериал билан боғлиқ ҳужумлардан азият чеккан.

Хакерлар сериалнинг биринчи мавсумидан фаол фойдаланишган. Айнан унинг биринчи ва охирги эпизодлари энг хавфли ва энг кўп зарарли файллар беркитилган тасвирлар бўлиб чиққан. Уларнинг ичида Троя вируси энг кенг тарқалган. Бундай вируслар торрент-файллар ва рекламаларда учраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер