«Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Хабарингиз бор, «Тахтақорача» довонида қалин қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун қисқа муддатга ёпилган эди.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш ишлари мувофиқлаштириб борди.
Амалга оширилган зурурий тадбирлар натижасида бугун, 7 февраль куни соат 08:30 да «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг