Тахиатош ИЭС ишлаб чиқариш режасини 112 фоизга бажарди

15:35 21 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
802 0

Фото: Халқ сўзи

Электр станциянинг 2022 йил январь-октябрь ойлари учун электр энергияси ишлаб чиқариш режаси 3,6 млрд. кВт.соат бўлиб, у амалда 4,1 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 112 фоизга бажарилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи асосий корхона ҳисобланган Тахиатош иссиқлик электр станциясида бугунги кунда иккита энергоблок иккита буғ-газ қурилмалари суткасига 13,5 млн.кВт.соат атрофида электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

2022 йилда режа бўйича 4,4 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш белгиланган бўлсада, амалда 4,750 млрд. кВт.соат электр энергиясини 108 % ўсиш билан ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

2022 йилнинг 10 ойида станцияда 1 кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун режадаги 299,34 грамм/кВт.соат ўрнига, 287,92 грамм/кВт.соат шартли ёқилғи сарфланди. Бунинг натижасида 34,7 млн. кубометр табиий газ ёқилғиси тежалиб, 22,9 млрд.сўм иқтисод қилинди.

Корхонада қуз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг барқарор ишлаши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ишлар белгиланган жадвалга асосан олиб борилди.

2022 йилда асосий ускуналарнинг таъмирлаш жадвалига асосан 2-сонли буғ-газ қурилмасида инспекция ишлари ва 7-энергоблокда кенгайтирилган жорий таъмир ишлари,1-сонли буғ-газ қурилмаларида жорий таъмир ишлари олиб борилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер