Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрининг номи ўзгартирилмоқда

01:43 17 Февраль 2022 Дунё
2276 0

Фото: justgola.com

Таиланд ҳукумати мамлакат пойтахтининг расмий номини ўзгартиришга қарор қилди. Унга кўра, бундан буён Бангкок Krung Thep Maha Nakhon (Крунг Тҳеп Маҳа Накҳон) деб номланади.

Таржимада бу «Фаришталари шаҳри буюк пойтахт» деган маънони англатади. Бангкокнинг эски номи норасмий бўлиб қолади.

Тегишли баёнот Таиланд Қироллик илмий кенгаши томонидан эълон қилинди. Ушбу ташкилот сўзларнинг, шу жумладан, топонимларнинг ёзилиши ва ишлатилиши бўйича стандартлар учун жавобгардир. Пойтахт номини ўзгартириш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам тасдиқланган.

Айни пайтда ушбу хулоса махсус ҳуқуқий комиссияга юборилган. Комиссия ўрганишлари, ушбу қарор кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер