Таиланд БРИКСга қўшилишга тайёрлигини маълум қилди
Иллюстратив фото
Таиланд яқин келажакда БРИКСга қўшилиш ва ташкилотга аъзо давлатлар билан алоқаларни ривожлантиришга тайёр. Ушбу фикрларни «Пия Тай» («Тайлар учун») партияси халқаро қўмитаси раҳбари Налини Тависин айтиб ўтди.
«Биз БРИКС мамлакатлари билан ишлашни давом эттиришга ва кўп томонламаликни қўллаб-қувватловчи ҳамда ажралмас тинчлик ва хавфсизликка ишонадиган барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», деди Тависин.
БРИКС давлатлараро ассоциация бўлиб, тўққиз давлат — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопияни бирлаштирган. Ташкилот 2006 йил июнь ойида Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёт вазирлари иштирокида ташкил этилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг