“Тафаккуримиз дангаса”. Фикр юритишдан қочамиз, унга бўйнимиз ёр бермайди”

11:28 14 Январь 2020 Маданият
1509 0

“.... 2009 йилда америкалик машҳур скрипкачи Жошуа Белл ижоди борасида қуйидагича эксперимент ўтказилади: жаҳонга машҳур, бир кун олдин “Бостон Симфоник Холл”да берган концертининг билет нархи 100-120 доллар бўлган скрипкачи оддий кийим кийган ҳолда метро бекатига тушиб келади ва тик турган кўйи 3,5 млн. доллар турадиган қимматбаҳо скрипкасида дунёга донғи кетган мусиқаларини чала бошлайди. Шунда, биласизми, нима ҳол рўй беради: ачинарли, аммо бугунги замонавий дунё ва замондош инсоннинг асл юзини очиб ташлайдиган, уларда яширин фожиани шундоқ кўз ўнгимизда намоён этадиган воқеа содир бўлади. Скрипкачи 45 дақиқа мобайнида мусиқа чалади, лекин уни ҳеч ким танимайди, танимагани майли, шу вақт давомида 6 кишигина хиёл тўхтаб мусиқага қулоқ тутгандек бўлади, аммо соатларига қараб олгач, яна шитоб билан йўлларида давом этади, атиги 20 киши пул беради, машҳур скрипкачи бор-йўғи 32 доллар пул йиғади. Энг қизиғи шуки, мусиқани астойдил эшитаман деган саноқлиларнинг бари болалар бўлади. Қиссадан ҳисса – бунга ўхшаш не-не мўъжизаларни ҳар куни, ҳар он назардан соқит қилиб, улардан ғофил ҳолда яшаётган эканмиз?” деган саволни қўйишади клип ижодкорлари...”

Тез орада таниқли ёзувчи Улуғбек Ҳамдам билан бўлиб ўтган суҳбат берилади. Сайтимиздан узоқлашманг...

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер