Тадқиқот: чувалчанглар тупроқнинг микропластик парчалари билан ифлосланишига қарши курашда ёрдам бериши мумкин
Ёмғир чувалчанглари ёки ер чувалчанглари пластикларни, айниқса биополимерлар ва термопластик полимерлардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишни хуш кўришар экан.
Чувалчанглар пластикни енгил ҳазм қилар экан. Шу боис, улар кўпроқ пластиклар аралаш тупроқларда яшашни азфал кўришар экан. Ҳозирча, ушбу ҳолат умуртқасизлар саломатлиги ва экотизимга қай даражада таъсир қилиши маълум эмас.
Хитойлик олимлар томонидан ўтказилган бир қанча тажрибалар чувалчангларнинг углеводород ва биопарчаланувчи хом ашёлардан тайёрланган турли хилдаги пластикларни енгил ҳазм қила олишини кўрсатди.
Шуни таъкидлаш жоизки, тадқиқот натижалари тупроқнинг микропластик парчалари билан ифлосланишига қарши курашда ёрдам бериши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг