Тадбиркор ва давлат органи ўртасидаги мулоқотнинг шаффофлиги таъминланади
Фармонга кўра, давлат хизматчиси давлат органи номидан ёки ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркор фаолият юритадиган бинога назорат ёки профилактика тадбирини ўтказиш мақсадисиз ташриф буюриши ёхуд тадбиркорни бошқа жойга чақириши назорат тадбири ҳисобланмайдиган мулоқот (мулоқот) сифатида баҳоланади.
«Ягона давлат назорати» ахборот тизимига мулоқот ҳақидаги маълумотларни киритиш давлат хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади ва ушбу талабга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлади.
Бўлиб ўтган мулоқотнинг асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш тегишли давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси ёки ушбу функцияни амалга ошириш юклатилган бўлинма ёхуд мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.
Айни бир тадбиркорлик субъекти билан 1 йил давомида 2 ва ундан ортиқ маротаба асоссиз мулоқотга киришган давлат хизматчисига қуйидаги чоралар қўлланади:
— давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хизмат текшируви ўтказилади;
— айни шу тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган назорат тадбирларига охирги мулоқот қайд этилган санадан эътиборан 12 ой давомида иштирок этишига йўл қўйилмайди;
— мазкур тақиққа риоя этмаслик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тартибини бузиш ҳисобланади ҳамда текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома амал қилишининг 3 ойгача тўхтатиб турилишига олиб келади;
— тадбиркор фаолиятини текшириш ва улар билан мулоқот қилиш тартибини сурункали тарзда бузувчи шахслар 6 ой муддатга Инсофсиз текширувчилар реестрига киритилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг